ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Юқори турувчи ташкилот
O’zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi

 

Ҳамкор ташкилотлар
 

Ўзбекистон шахмат федерацияси

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

«Sehrli Shahmat» шахмат клуби
Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими

 

Фойдали ҳаволалар
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали

FIDE


Мероприятия
Пресс-конференция с участием молодежной сборной страны14 декабря 2016 года в Федерации Шахмат Узбекистана состоялась пресс-конференция с участием молодежной сборной страны, впервые ставшей чемпионами мира в командном зачете на завершившемся недавно Первенстве мира по шахматам среди школьников (2-12 декабря, г.Сочи, Россия). ...подробнее >>
Все мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида (2014 йил 20 июндаги №163 ВМ Қарори)

автор: admin 2017-02-08 просмотров: 2515

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 312-модда)

 

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби биносини ўқувчилар яшаш жойи ва ошхона билан биргаликда қуриш учун Анҳор бўйи кўчасида зарур бўлган ўлчамда ер участкаси белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг объект бўйича:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини — буюртмачи этиб;

«ТошуйжойЛИТИ» ОАЖни — бош лойиҳаловчи ташкилот этиб;

«12-трест» ОАЖни — бош пудратчи ташкилот этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Қуйидагилар объектни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

лойиҳалаш-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича — Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

ташқи муҳандислик — коммуникация тармоқларини ўрнатиш, тегишли туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича — ихтисослаштирилган ва фойдаланувчи ташкилотларнинг тегишли маблағлари.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги объектда лойиҳалаш-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларига аванс бериш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртманомаси бўйича бюджет ссудаси ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг объект учун мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган ҳамда импорт қилинадиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, мебеллар, инвентарлар ва моддий-техника ресурсларини, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш асосида, тендер савдолари ўтказмасдан харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Объект учун қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, мебеллар, инвентарлар ва моддий-техника ресурслари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг энг яхши таклифларини танлаб олиш бўйича Комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзметкомбинат» ОАЖ ва «Ўзқурилишматериаллари» АК бош лойиҳаловчи томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича объект эҳтиёжи учун металл прокати ва цементни тартибга солинган нархлар бўйича, тўғридан-тўғри шартномалар асосида «12-трест» ОАЖга ажратишни назарда тутсинлар.

6. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ва «Ўзтелеком» акциядорлик компанияси объектнинг электр таъминоти, газ таъминоти ва алоқа ташқи тармоқларининг ўз маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳалаш ишларининг эксперт кузатувини ва объект қурилишида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан архитектура-қурилиш назоратини белгиланган тартибда таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент ш.,

2014 йил 20 июнь,

163-сон

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 июндаги 163-сон қарорига 
ИЛОВА

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби қурилиши учун қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, мебеллар, инвентарлар ва моддий-техника ресурслари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг энг яхши таклифларини танлаб олиш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

 

Закиров Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

Алиев М.

Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

Ғаниев М.

Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи

Тўраев М.

Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи

Турдиев А.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Камбаров Ш.

«Давархитектқурилиш» қўмитаси бошқарма бошлиғи

Хайдаров А.

Марказий банк раисининг ўринбосари

Азизов А.

«ТошуйжойЛИТИ» ОАЖ директори

Шоазизов Ш.

«12-трест» ОАЖ раиси

Орипов С.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори, комиссия котиби

лавозимига кўра

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг директори

Изоҳлар:

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Комиссия зарур ҳолларда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.



Copyright 2017 http://schoolchess.uz All rights reserved.