ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Юқори турувчи ташкилот
O’zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi

 

Ҳамкор ташкилотлар
 

Ўзбекистон шахмат федерацияси

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

«Sehrli Shahmat» шахмат клуби
Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими

 

Фойдали ҳаволалар
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали

FIDE


Мероприятия
Пресс-конференция с участием молодежной сборной страны14 декабря 2016 года в Федерации Шахмат Узбекистана состоялась пресс-конференция с участием молодежной сборной страны, впервые ставшей чемпионами мира в командном зачете на завершившемся недавно Первенстве мира по шахматам среди школьников (2-12 декабря, г.Сочи, Россия). ...подробнее >>
Все мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

2010 йил 23 сентябрдаги №211 ВМ Қарори

автор: admin 2017-02-08 просмотров: 3641

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

СПОРТ МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲАМДА СПОРТ МАКТАБЛАРИ ТРЕНЕРЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИ МЕҲНАТИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда; 2013 й., 50-сон, 651-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда, 52-сон, 601-модда)

Болалар ва ёшларнинг мактабдан ташқари спорт таълими тизимини янада такомиллаштириш, спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчилар тайёрлаш, тренерлар ва мутахассислар меҳнатини уларнинг тарбияланувчилари юқори спорт натижаларга эришганлиги учун рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган «Баркамол авлод йили» Давлат дастурига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПҚ-1332-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасидаги спорт мактаблари асосий фаолияти болалар, ўсмирлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этишга, спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этишга йўналтирилган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасалари ҳисобланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, жамоат ташкилотлари ва спорт федерацияларининг республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) тегишли моддий-техника базасига эга бўлган, спорт турлари бўйича юқори малакали тренерлар ва мутахассислар билан бутланган камида битта спорт мактаби фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси қуйидагиларни таъминласинлар:

2010 йил 1 ноябргача, идоравий мансублигидан қатъи назар, республикада фаолият кўрсатаётган Давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактабдан ташқари барча типдаги спорт-таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва тегишли тренер кадрлар билан бутланганлигини хатловдан ўтказиш;

спортчилар тайёрлашни янада самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида 2010 йил 1 декабргача спорт объектлари ва мактабларини қайта ташкил этиш йўли билан спорт мактаблари тармоғини мақбуллаштириш ва фаолиятини тартибга солиш;

спорт мактабларини спорт бўйича тайёргарликнинг замонавий методикалари ва технологияларини эгаллаган малакали тренер кадрлар ва мутахассислар билан босқичма-босқич бутлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги 2010 йил 15 декабргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

мактабдан ташқари спорт-таълим муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни;

спорт мактаблари, биринчи навбатда, зарур моддий-техника базасига эга бўлмаган қишлоқ туманларидаги спорт мактаблари учун спорт объектлари ва иншоотлар қуриш, уларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни кейинги йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг манзилли дастурларига киритишга доир таклифларни киритсинлар.

5. Қуйидагилар:

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, Низом 2011 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, белгиланган тартибда, икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда спорт мактабларининг намунавий штатларини ҳамда Спорт мактабларининг ўқувчи-спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларини моддий таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни;

спорт-таълим муассасалари ходимларининг малака тавсифларини ва уларга қўйиладиган лавозим талабларини, шунингдек Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни;

спорт-таълим муассасаларида спортчилар тайёрлаш ўқув дастурларининг намунавий режасини тасдиқласинлар.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари ва ўқув юртлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни мувофиқлаштириш тўғрисида» 1996 йил 19 февралдаги 65-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, белгиланган тартибда, бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2010 йил 23 сентябрь,

211-сон

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига
1-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисида

(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактабларини (кейинги ўринларда спорт мактаблари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

2. Спорт мактаблари асосий фаолияти болалар, ўсмирлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этишга, спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этишга, шунингдек спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги мутахассислари ўртасида касбий тажрибани алмашишга йўналтирилган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасалари ҳисобланади.

3. Спорт мактаблари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.

4. Спорт мактаблари юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, бурчакли штампга, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

II. Спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш

5. Спорт мактаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил қилинади.

6. Спорт мактаби давлат муассасаси ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

7. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат спорт мактабининг муассислари бўлиши мумкин.

8. Спорт мактаби қуйидаги турларда ташкил этилиши мумкин:

болалар ва ўсмирлар спорт мактаби;

ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби;

олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби;

олий маҳорат спорт мактаби;

олий спорт маҳорати мактаби;

Республика олий спорт маҳорати мактаби.

9. Давлат спорт мактабларининг ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилмаган бошқа турларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.

10. Спорт мактаби ҳам спортнинг фақат битта турини, ҳам спортнинг бир неча ҳар хил турларини ривожлантириш учун ташкил этилиши мумкин.

11. Спорт мактабида спорт турлари бўйича бўлимлар сони унинг муассиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда белгиланади.

12. Спорт мактабларини давлат аккредитациясидан ўтказиш ваколатли давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

13. Спорт мактабида ўқувчи-спортчилар тайёрлаш сифати юзасидан давлат назорати белгиланган тартибда аттестация ўтказиш йўли билан ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

III. Спорт мактабининг асосий вазифалари ва функциялари

14. Қуйидагилар спорт мактабининг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар, ўсмирлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида уларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга, ҳар томонлама жисмоний камол топишига ва соғлом турмуш тарзига эҳтиёжни шакллантиришга йўналтирилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва тарбиявий ишлар олиб бориш;

болалар, ўсмирларда спорт билан шуғулланиш қобилиятларини аниқлаш ва уларни спортнинг айрим турлари бўйича ихтисослаштирилган машғулотларга жалб қилиш, уларда барқарор қизиқишни тайёрлаш;

зарур замонавий моддий-техника базаси яратиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича машғулотлар ўтказиш учун малакали тренерлар таркибини танлаш, спорт захираси ва спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш юзасидан ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш;

халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш;

спорт тайёргарлиги босқичларида барча ёш гуруҳлари бўйича мактабларининг ўқувчи-спортчиларини ўқитиш усуллари ва шаклларининг узвийлигини таъминлаш;

тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳар хил спорт ташкилотлари ва федерациялар билан ҳамкорликни ривожлантириш, ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳоратини, шунингдек спорт турлари бўйича тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг касб малакасини ошириш, мамлакат ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш.

15. Юкланган вазифаларни бажариш учун спорт мактаби белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг давлат дастурлари амалга оширилишида иштирок этади;

соғлиғининг ҳолатида тиббий нуқсонлар ва чекланишлари бўлмаган болалар ҳамда ўсмирларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади, қобилиятли ва истиқболли ўқувчи-спортчиларга уларнинг спортда янада камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;

манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда спорт захираси ҳамда юқори маҳоратли спортчиларни танлаш ва тайёрлашни илмий-методик ва тиббий жиҳатдан таъминлайди;

ўқитишнинг барча босқичларида ишлаб чиқилган ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлиги ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ўқув-машқ жараёни ташкил қилиниши ва ўтказилишини, унга илғор илмий технологиялар ва методикалар жорий этилишини таъминлайди;

ўқув-машқ жараёни натижаларини, ўқувчи-спортчиларнинг жисмоний сифатлари ривожланишининг якка тартибдаги кўрсаткичлари ўсишини, спорт тури техникасининг асослари ўзлаштирилиши даражасини таҳлил қилади;

ўқувчи-спортчиларнинг ўқув-машқ йиғинларида, туман, шаҳар, республика ва халқаро спорт тадбирларида қатнашишини таъминлайди;

қобилиятли ўқувчи-спортчиларга уларнинг кейинчалик спорт йўналишидаги ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;

ўқувчи-спортчилар, спорт мактабларининг тренерлари ва бошқа мутахассисларининг спорт мусобақалари, чемпионатлар, кубоклар, турнирлар, фестиваллар, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, йиғинлар ва бошқа оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, шу жумладан халқаро тадбирларда қатнашиши орқали уларнинг спорт маҳорати ва малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади.

IV. Спорт мактабининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

16. Спорт мактаби белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

спорт тури (турлари), шунингдек спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича бўлимлар очиш;

спорт тайёргарлигининг ҳар бир босқичида ўқувчи-спортчиларнинг якка тартибда ўқиши давомийлигини белгилаш ҳамда тайёрлаш даври ва босқичига қараб ўқув-машқ ишларининг ҳафталик режимини белгилаш;

таълим ва тарбиянинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шакли, воситалари ва усулларини танлаш;

юридик ва жисмоний шахсларга ўз фаолияти ихтисосига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт соҳасида пулли хизматлар кўрсатиш, кўрсатилган хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

юкланган вазифаларни бажариш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун спорт мактабига бириктирилган моддий-техника базаси ва мол-мулкни тасарруф этиш.

(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

17. Спорт мактаби қуйидагиларга мажбур:

ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, ходимлар ва ўқувчи-спортчилар томонидан ўз мажбуриятлари, ўқув дастурлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш;

спорт турлари бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида мактабнинг йиллик ўқув режасини, ўқув жадвалини ва ўқув-машқ жадвалини ишлаб чиқиш;

спорт турлари бўйича дастурлар талабларига ва ўқув режаларига мувофиқ ўқув-машқ ва тарбиявий жараённи амалга ошириш;

ўқув-машқ жараёни ўтказилаётган даврда ўқувчи-спортчилар ва спорт мактаби ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш;

ўқув-машқ ва тарбия жараёнини жорий назорат қилиш, ўқувчи-спортчиларни тест синовидан ўтказиш ва уларнинг назорат нормативлари топширишини таъминлаш;

спорт мактабининг моддий-техника базаси ва мол-мулкининг сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш.

18. Спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

ўқув-машқ жараёнининг қўлланиладиган шакллари, усуллари ва уни ташкил этиш воситаларининг ўқувчи-спортчиларнинг психофизик ёш хусусиятларига, майллари, қобилиятлари, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;

ўқувчи-спортчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши;

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши учун жавоб беради.

Олдинги таҳрирга қаранг.

V. Спорт мактаблари фаолияти

(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

19. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби соғлиғининг ҳолатида тиббий нуқсонлари ва чекланишлари бўлмаган болалар ва ўсмирларда спорт билан шуғулланиш, мактабга кириш ва ўқиш учун тенг шароитлар яратади, спорт ва жисмоний тайёргарликни амалга оширади, жисмоний ва спорт воситалари билан шуғулланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлайди, танланган спорт тури бўйича уларнинг қобилиятларини ривожлантиради.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт-соғломлаштириш гуруҳлари, бошланғич тайёргарлик гуруҳлари ва ўқув-машқ гуруҳлари билан ўқув-машқ жараёнини амалга оширади. Ўқув-машқ гуруҳлари бошланғич тайёргарликнинг тўртта гуруҳига битта ўқув-машқ гуруҳи ҳисобидан очилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабига қабул қилинган ўқувчи-спортчилар сони болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ишининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.

(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби битирувчиларининг кейинчалик ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабида ўқишини ташкил этиш (таъминлаш) учун шарт-шароитлар мавжуд бўлмаган тақдирда (шу жумладан минтақада спорт тури бўйича спорт мактаби мавжуд эмаслиги туфайли), Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда муассиснинг қарори билан болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортда камолотга эришиш гуруҳлари ташкил этилиши мумкин. Ўқувчи-спортчиларнинг тегишли контингенти – Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари таркибларига номзодлар, малакали тренер-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-машқ ишлари режимини бажариш имконини берадиган моддий-техника базаси мавжуд бўлиши бунинг зарур шарти ҳисобланади.

(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

20. Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Ўзбекистон Республикасининг ва ҳудудлар спорт терма жамоалари таркибларини тўлдиришга қодир бўлган юқори малакали спортчиларни тайёрлайди. Бу – мактаб фаолияти даражасининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.

Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқув-машқ гуруҳлари, спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати гуруҳлари тузади. Минтақада спортнинг ушбу турлари бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мавжуд бўлмаган айрим ҳолларда ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда бошланғич тайёргарлик гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.

Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тўртта йўналиш бўйича тузилади — спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, сув спорти турлари, якка кураш ва гимнастика.

(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

21. Олий спорт маҳорати мактаби фаолияти спорт турлари бўйича энг янги жаҳон илмий-методик тавсиялари ва технологияларини қўллаган ҳолда кучли спортчиларни — республика терма жамоаларига номзодларни ва уларнинг энг яқин резервларини, спортнинг ўйин турлари бўйича олий ва биринчи лигалар усталари командаларига танлаш ва тайёрлашга йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларига тайёрланган номзодлар сони, шунингдек мактаб ўқувчи-спортчиларининг республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиши натижалари олий спорт маҳорати мактаби фаолияти даражасининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Олий спорт маҳорати мактаби ўқув-машқ жараёнини ўтказиш билан биргаликда спортнинг тегишли турлари бўйича спортчилар тайёрлаш юзасидан болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабига илмий-методик раҳбарлик қилади ҳамда улар фаолиятини ахборотлар билан таъминлайди, белгиланган тартибда спортчилар, тренер-ўқитувчилар ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади.

(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

22. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабида ўқувчи-спортчиларни кўп йиллик спортга тайёрлашни ташкил этиш барча босқичларда қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

Т/р

Спорт тайёргарлиги босқичлари

Босқичнинг асосий вазифаси

Тайёрлаш даври

Спорт мактаблари турлари

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби

Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби

Олий спорт маҳорати мактаби ва Республика олий спорт маҳорати мактаби

1.

Спорт-соғломлаштириш

Ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш ва ҳаракат фаоллиги танқислигини тўлдириш

бутун даврда

+

2.

Бошланғич тайёргарлик

Базавий тайёргарлик ва кейинчалик ихтисослашиш учун спортнинг муайян турини танлаш

3 йилгача

+

*

3.

Ўқув-машқ

Ихтисослашув ва спортнинг танланган тури бўйича чуқурлаштирилган машқ қилиш

5 йилгача

+

+

*

4.

Спортда камолотга эришиш

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

3 йилгача

*

+

+

5.

Олий спорт маҳорати босқичи

Шахсий имкониятларни намоён қилиш

3 йил ва ундан ортиқ

*

+

Шартли белгилар:

«+» – асосий функция;

«*» – зарурият бўлганда ҳамда зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар мавжуд бўлганда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этишга рухсат берилади;

«–» – тавсия этилмайди.

(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

VI. Спорт мактаби ўқувчи-спортчилари, спорт ўқув гуруҳларини тўлдириш

Олдинги таҳрирга қаранг.

23. Спорт мактаби соғлиғининг ҳолатида чекланишлари ва спорт билан шуғулланиш учун тиббий нуқсонлари бўлмаган болалар, ўсмирлар ва ёшларга, шунингдек Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишган ҳолда имконияти чекланган болалар, ўсмирлар ва ёшларга ўқишга кириш ва ўқиш учун тенг шароитлар яратилган ҳолда улар билан тўлдирилади.

(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Спорт мактабларига, жинси, тили, ирқи, миллати, диний мансублиги, ижтимоий келиб чиқиши, машғулоти тури, ижтимоий мавқеи, яшаш жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаганлигидан қатъи назар, ўғил болалар ва қизлар (ёш йигитлар ва қизлар) қабул қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

24. Ўқувчи-спортчиларни спорт мактабига қабул қилиш, белгиланган тартибда, ўқишга кираётганнинг аризаси ва ота-оналарнинг (ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг) ёзма розилиги асосида, яшаш жойи бўйича даволаш муассасаси томонидан берилган ўқишга кираётганнинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома ва бошқа зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда спорт мактаби директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

25. Тайёргарлик босқичларига ва спорт турларига кўра спорт мактабига қабул қилиш учун ўқувчи-спортчиларнинг энг кичик ёшини белгилайдиган нормативлар, белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлатиш ва ўқишни тиклаш тартиби Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

26. Спорт мактаби ўқувчи-спортчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тренер-ўқитувчи раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтиш, ўқув-машқ жараёнида ва спорт мусобақаларида қатнашиш;

спорт мактаби томонидан белгиланган тартибда спорт мактабининг ахборот ресурслари, жисмоний тарбия-спорт иншоотлари, спорт жиҳозлари ва анжомларидан фойдаланиш;

белгиланган тартибда спорт жиҳозлари, якка тартибда фойдаланиладиган спорт формаси ва кийим-бош олиш;

ўқув-машқ машғулотлари ва мусобақалар жараёнида хавфсиз шарт-шароитларга эга бўлиш ва соғлиғини сақлаш, тиббий хизматлардан фойдаланиш;

ўқишни бошқа спорт-таълим муассасаларига кўчириш.

27. Спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари қуйидагиларга мажбур:

ўзининг назарий, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини доимий равишда ошириш, спорт маҳоратини ўстириш;

якка тартибдаги ва гуруҳли машғулотларнинг ўқув режалари ва дастурларини бажариш;

спорт режими ва гигиеник талабларга риоя қилиш;

тренер-ўқитувчилар ва бошқа ўқувчи-спортчиларнинг шаъни ва шахсий қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

спорт мактабининг мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, спорт мактабининг ички тартибига риоя қилиш;

врач назорати талабларига қатъий риоя қилиш, мунтазам равишда, 6 ойда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтиш.

28. Спорт мактаби ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ва ўз фаолияти йўналишларига мувофиқ бўлимлар очади ва:

спорт билан шуғулланишни хоҳлайдиган болалар ва ўсмирлардан спорт-соғломлаштириш гуруҳлари ва бошланғич тайёргарлик гуруҳларини;

бошланғич тайёргарлик гуруҳларида камида бир йил зарур спорт тайёргарлигидан ўтган ҳамда ўқув дастурларида белгиланган умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича қабул учун норматив талабларни бажарган иқтидорли ва спорт билан шуғулланишга қодир бўлган болалар ва ўсмирлардан ўқув-машқ гуруҳларини;

ўқув-машқ гуруҳларида тайёргарлик босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик бўйича қабул учун норматив талабларни бажарган ва тегишли спорт разрядига эга бўлган спортчилардан спортда камолотга эришиш гуруҳларини;

спортда камолотга эришиш гуруҳларида тайёргарлик босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда минтақа ёки республика терма жамоаларининг асосий таркибига ёки стажёрлари таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган ва спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган спортчилардан олий спорт маҳорати гуруҳларини тўлдиради.

29. Тайёргарлик босқичлари ва спорт турларига кўра спорт мактаби ўқув гуруҳларининг энг кам сонини ва уларда шуғулланадиганлар сонини (ўқув гуруҳининг тўлиқлигини) белгилайдиган нормативлар, шунингдек тайёргарлик босқичлари бўйича ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳорати даражасига қўйиладиган талаблар белгиланган тартибда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

30. Ўқувчи-спортчиларнинг рўйхатдаги таркиби ва спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт мактаби ўқув гуруҳлари сони ҳар йили (ўқув йили бошлангунга қадар) спорт мактаби директори ва муассиси томонидан тасдиқланади. Ушбу ҳужжатлар маълумотлари асосида спорт мактаби раҳбарияти ўқув-машқ ишлари режимининг йиллик соатлар ҳисобини амалга оширади ва спорт мактаби ишларининг йиллик ўқув режасини тузади.

(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Спорт мактабининг спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати гуруҳлари сони, шунингдек улардаги ўқувчи-спортчилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳудудий органлари билан мажбурий тартибда келишилиши керак.

Олдинги таҳрирга қаранг.

31. Спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини кейинги йилда ўқиладиган гуруҳларга ёки спорт тайёргарлиги босқичига ўтказиш белгиланган тартибда ўқиш муддатлари ва ўқувчи-спортчилар томонидан ўқув дастурлари ўзлаштирилиши, улар томонидан умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича назорат-ўтказиш нормативлари бажарилиши, соғлиғининг ҳолати тиббий-биологик кўрсаткичлари асосида, шунингдек тегишли спорт разряди мавжуд бўлганда спорт мактаби тренерлар кенгашининг қарори билан амалга оширилади.

(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Белгиланган талабларни бажармаган ўқувчи-спортчилар ўқишнинг навбатдаги йилига ёки спорт тайёргарлиги босқичига ўтказилмайди. Ушбу ўқувчи-спортчиларга белгиланган тартибда спорт мактаби раҳбарияти ва тренерлар кенгашининг қарори билан спорт тайёргарлигининг айнан шу босқичида ўқишни давом эттириш (такроран ўқиш) имконияти берилиши мумкин.

32. Кейинги йилда ўқитиладиган гуруҳга ўтказиш учун белгиланган ёшга етмаган, бироқ ўқишнинг олдинги йили дастурий талабларини бажарган айрим ўқувчи-спортчилар тренерлар кенгашининг қарори билан ва шахсий тиббий рухсатнома асосида ўқишнинг навбатдаги йили гуруҳига ўтказилиши мумкин. Ўтказиш спорт мактаби директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

33. Ўқувчи-спортчиларни ўтказиш ўқишнинг ҳар бир босқичидан кейин тегишли спорт ўқув гуруҳларида амалга оширилади.

34. Ўқувчи-спортчиларни бошқа спорт мактабига ўтказиш ўқувчи-спортчининг аризаси асосида, ўқувчи-спортчи ўқиётган спорт мактаби раҳбариятининг ва унинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг) ёзма розилиги билан амалга оширилади.

35. Спорт мактаби томонидан спорт маҳоратини ошириш учун спорт тайёргарлигининг олий бўғинига (юқорироқ босқичда спорт тайёргарлигини амалга оширадиган спорт-таълим муассасасига, шунингдек спортнинг ўйин турлари бўйича маҳоратлилар жамоасига) ўтказилган ўқувчи-спортчилар спорт мактаби гуруҳларининг сон таркибига кирмайди, бироқ ушбу спорт мактабининг тарбияланувчилари ҳисобланади ва унинг жамоаси учун спорт мусобақаларида қатнашиши мумкин.

36. Йил давомида бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилган ўқувчи-спортчининг спортдаги ютуқлари параллел равишда олдинги спорт мактабининг иш натижаларига киритилади.

37. Спорт мактабининг спорт тури (турлари) бўйича минтақа ёки республика терма жамоалари таркибига расмий ўтказилиши даврида ўқувчи-спортчилар спорт мактабининг тегишли спорт ўқув гуруҳи рўйхатида қолади.

38. Ўқувчи-спортчиларни спорт мактабидан чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

бошқа спорт-таълим муассасасига, шу жумладан ўқувчи-спортчининг ўзининг ташаббуси билан ўтказилганда;

тиббиёт муассасаларининг тегишли хулосалари билан тасдиқланган жисмоний юклама ва спорт билан шуғулланиш учун тиббий нуқсонлар аниқланганда;

тегишли норматив талаблар бажарилмаганда, спорт натижаси пасайганда;

ўқув интизоми ва спорт мактабининг ички тартиб-қоидалари бузилганда, шу жумладан маънавий ахлоқсизлик содир этилганда, спорт одоб-ахлоқи бузилганда;

спорт тайёргарлиги режими бузилганда, шу жумладан тақиқланган фармокологик ва наркотик воситалар қўлланилганда амалга оширилади.

Ўқувчи-спортчиларни касал бўлган вақтида ўқишдан четлатишга йўл қўйилмайди.

39. Ўқув йили мобайнида ўқувчи-спортчи спорт-ўқув гуруҳидан чиқиб кетган ёки ўқишдан четлаштирилган тақдирда спорт мактаби уни белгиланган нормаларга мувофиқ бир ой муддатда тўлдириши керак.

40. Спорт тайёргарлигининг барча босқичларидан ўтган ва белгиланган тартибда битирув нормативларини топширган ўқувчи-спортчилар спорт мактаби битирувчилари ҳисобланади.

Спорт мактаби битирувчиларига, уларнинг жисмоний сифатлари даражаси кўрсатилган ва келгусида спортда камолотга эришишга доир тавсиялар берилган спортчи картаси ҳамда спорт тайёргарлиги даражаси кўрсатилган ҳолда, белгиланган намунадаги тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

VII. Ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш

41. Спорт мактабида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.

Ўқув йилининг қанча давом этиши спорт турининг хусусиятига, спорт мусобақалари тақвимига, спорт тайёргарлигининг даврийлаштирилишига боғлиқ бўлади ва спорт мактаби раҳбарияти томонидан спортнинг ҳар бир тури учун якка тартибда белгиланиши мумкин.

42. Спортчилар билан ўқув-машқ машғулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган ва спорт тури бўйича тегишли спорт ўқув гуруҳи учун мўлжалланган ўқув дастурлари ва йиллик ўқув режаси бўйича ўтказилади.

43. Ўқув-машқ машғулотлари жадвали болаларнинг ёш хусусиятлари ва белгиланган санитария-гигиена нормалари ҳисобга олинган ҳолда машқларнинг қулайроқ режимини, ўқувчи-спортчиларнинг дам олишини, уларнинг таълим муассасаларида ва бошқа муассасаларда ўқишини белгилаш мақсадида тренер-ўқитувчининг тақдимномаси бўйича спорт мактаби маъмурияти томонидан тузилади.

44. Ўқув-машқ машғулотларининг мазмуни тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ бўлиши керак.

45. Ўқув-машқ жараёни ўқитишнинг техник воситалари кенг қўлланилган, тиклаш тадбирлари ўтказилган ҳолда спорт машқларини бажаришнинг замонавий методикаси асосида тренер-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади ҳамда машқлар ва мусобақаларда қатнашиш фаолияти бирга қўшиб олиб борилиши негизида ташкил этилади.

46. Қуйидагилар спорт мактаби ўқув-жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади:

гуруҳларда ва якка тартибда ўқув-машқ машғулотлари ва назарий машғулотлар;

ўқув-машқ йиғинлари;

тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш, ўқувчи-спортчиларни тиббий-биологик текшириш, педагогик тест синовидан ўтказиш;

ўқувчи-спортчиларнинг турли даражадаги мусобақалар ва ўйинли учрашувларда иштирокини ташкил этиш;

спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида ўқувчи-спортчилар билан машқ ўтказиш;

етакчи спортчилар иштирокида ўқув видео ёзувларини, кино дастурларни ҳамда спорт мусобақаларини кўриш ва таҳлил қилиш;

ўқувчи-спортчиларнинг инструкторлик ва ҳакамлик амалиётини ўтказиш.

47. Спорт-соғломлаштириш йўналишидаги ва бошланғич тайёргарлик гуруҳларида бир ўқув-машқ машғулотининг қанча давом этиши (машқ юкламаси ҳажми) икки академик соатдан ортиқ бўлмаслиги, ўқув-машқ гуруҳларида эса — бир ҳафтада камида тўрт марта ўқув-машқ машғулотлари ўтказилган ҳолда уч академик соатдан ортиқ бўлмаслиги керак. Юклама бир ҳафтада 20 соатни ва ундан кўпни ташкил этган гуруҳларда — тўрт академик соатни, бир кунда икки марта ўқув-машқ машғулотлари ўтказилганда — уч академик соатни ташкил этади.

48. Спорт мактабида спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар бригадалари ташкил этилиши мумкин. Бригадалар ўқувчи-спортчиларни танлаш, спортчилар тайёрлашнинг замонавий талабларига мувофиқ кўп йиллик режали ўқув-машқ ва тарбия жараёни амалга оширилишини ташкил этиш масалаларини ҳал этади.

Ўқув юкламаси, шунингдек ўқувчи-спортчиларнинг спорт натижалари бригаданинг барча аъзоларига ҳисобланади. Бригаданинг ҳар бир аъзоси учун миқдор кўрсаткичлари бригада аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

49. Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашишга қўйилган жамоалар ва ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш мақсадида спорт мактаби ўқув-машқ ишларига ажратилган маблағлар доирасида ўқув-машқ йиғинлари ўтказиш ҳуқуқига эга.

Олдинги таҳрирга қаранг.

50. Ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш спорт мактабининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

51. Ўқув-машқ йиғинларининг вазифалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (туман, вилоят, республика ва халқаро) ҳисобга олинган ҳолда спорт мактабининг тренерлар кенгаши томонидан белгиланади. Ўқув-машқ йиғинлари ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳорати ошишини таъминлаши керак, муайян шароитларда ва машқ циклининг муайян даврларида ўтказилади.

(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

52. Спорт мактабининг турли спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда, шу жумладан турли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган халқаро мусобақалар ва тадбирларда қатнашиши тасдиқланган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига биноан ҳамда уларнинг регламентларига, низомларига ёки расмий таклиф этилишига мувофиқ амалга оширилади.

(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

53. Ўқув-машқ жараёни изчиллигини, ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлиги ва фаол дам олишини таъминлаш мақсадида таътил даврида спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этади.

54. Ўқув-машқ машғулотлари жараёнида спорт мактаби директор томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ўқувчи-спортчилар билан тарбиявий ишларни ташкил этади ва амалга оширади. Спорт мактабининг тарбиявий ишлари шахснинг баркамол бўлишига кўмаклашади ва ўқувчи-спортчиларда ватанпарварлик туйғуси, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга эҳтиёжни, ўз билимлари, малака ва кўникмаларини доимо тўлдириб боришни шакллантиришга йўналтирилган.

Олдинги таҳрирга қаранг.

55. Спорт мактаби ўқув-машқ ҳамда тарбия жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида ва спорт мактаби уставида белгиланган тартибда зарур ҳужжатлаштиришни юритади.

(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

VIII. Спорт мактабини бошқариш

56. Спорт мактабини бошқариш ушбу Низомга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, спорт мактабининг уставига мувофиқ ҳамда якка бошчилик, демократия, ўзини ўзи бошқариш ва ошкоралик тамойилларини уйғунлаштириш асосида амалга оширилади.

57. Спорт мактабига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Спорт мактаби директори олий маълумотли ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида камида беш йил иш стажига эга бўлган спортнинг спорт мактабида ривожлантириладиган тури бўйича мутахассислардан тайинланади.

(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

58. Директор спорт мактаби ишига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти барча йўналишлари бўйича тўлиқ жавоб беради, педагоглар жамоаси билан биргаликда спорт мактабини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоат органларида унинг манфаатларини ифодалайди, спорт мактабининг хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этади, кадрларни тайинлайди ва жой-жойига қўяди, ходимларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

59. Спорт мактаби директорининг ўринбосарлари спорт мактаби муассиси билан келишган ҳолда спорт мактаби директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

60. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари жисмоний тарбия соҳасида олий маълумотли ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида камида уч йил иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислардан тайинланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўқув жараёни ва тарбиявий ишлар ташкил этилиши, спорт бўйича тренер-ўқитувчилар малакаси оширилиши учун жавоб беради, спорт мактабида спорт мусобақалари ўтказилиши ҳамда мактабнинг ўқувчи-спортчиларининг туман, шаҳар мусобақаларида ва бошқа спорт мусобақаларида қатнашишини таъминлайди, спортчиларни ўқитиш ва уларнинг машқ қилиши методикасини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради, ўқув-машқ машғулотлари сифатини, ўқув режалари ва машғулотлар жадвали бажарилишини назорат қилади.

(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

61. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари маъмурий-хўжалик фаолияти бўйича тажрибага эга бўлган мутахассислардан тайинланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўқув-машқ жараёни учун моддий-техник шарт-шароитлар яратилиши, спорт мактабининг мол-мулки, жиҳозларининг сақланиши ва созлиги, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш, уларни зарур санитария ҳолатида сақлаш, транспорт таъминоти ва ундан фойдаланиш учун жавоб беради.

(61-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

62. Спорт мактабида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик ишларни жисмоний тарбия бўйича олий маълумотли ва камида бир йил тренер-ўқитувчилик бўйича иш тажрибасига ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ва камида уч йил тренер-ўқитувчилик тажрибасига эга бўлган мутахассислардан тайинланадиган инструктор-методист амалга оширади.

Инструктор-методист ўқув-машқ машғулотлари ўтказилиши, спорт турлари бўйича дастурлар, ўқув режалари ва машғулотлар жадвали бажарилиши, ўқув-методик ҳужжатлар юритилиши, мактабнинг разрядчилари ва спорт рекордлари ҳисоби юритилишини назорат қилади, спорт мактабининг методик хонаси ишига раҳбарлик қилади, ўқув-тарбия жараёни масалалари бўйича тиббиёт муассасалари, умумтаълим мактаблари, бошқа таълим муассасалари ва ташкилотлар, идоралар билан алоқани таъминлайди.

63. Спорт мактабининг катта инструктор-методисти инструктор-методист лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахслардан тайинланади.

Катта инструктор-методист инструктор-методистлар ишига раҳбарлик қилади ва ўқув-машқ жараёни ўтказилиши устидан назоратни таъминлайди, методик хона ишини ташкил этади, спорт мактаби тадбирларини ўтказади, ўқувчи-спортчиларнинг жисмоний тарбияси бўйича умуммактаб тадбирлари ўтказилиши учун жавоб беради.

Олдинги таҳрирга қаранг.

64. Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган мутахассислардан бутланади. Бунда жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиш назарда тутилмаган спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ, олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган шахслардан бутланиши мумкин.

(64-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Спорт бўйича тренер-ўқитувчилар ўқув гуруҳларини танлайди ва тўлдиради, ўқувчи-спортчилар билан тарбиявий ва ўқув-машқ ишлари олиб боради, ўқувчи-спортчилар тиббий кўрикдан ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилади, ўқувчи-спортчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқади, ўқув-машқ жараёнини такомиллаштириш ва унга энг самарали ва замонавий шакллар ва усулларни жорий этиш бўйича таклифлар киритади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

65. Спорт мактабининг спорт турлари бўйича бўлимларида спорт мактаби директорининг буйруғи билан етакчи тренер-ўқитувчилардан, агар уларнинг ҳар бирининг раҳбарлиги остида камида икки нафар тўлиқ юкламали тренер-ўқитувчи ишласа, спорт бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида иш стажига эга бўлган спорт бўйича катта тренер-ўқитувчилар тайинланади.

(65-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Катта тренер-ўқитувчилар ҳам спорт мактабининг спорт бўйича бўлимига, ҳам спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича алоҳида ўқув гуруҳларига раҳбарлик қилиш учун тайинланиши мумкин.

Спорт бўйича катта тренер-ўқитувчи тренер-ўқитувчи учун назарда тутилган функциялар билан биргаликда тренер-ўқитувчилар иши сифатини назорат қилади, ўқув-машқ жараёни ташкил этилиши, ўқув гуруҳлари тўлиқ бутланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, ўқувчи-спортчиларнинг қабул ва назорат синовлари ўтказилиши, юқори даражали спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги ва истиқболли режалари ишлаб чиқилиши, бўлимларнинг тренерлар кенгашлари ўтказилиши, тренер-ўқитувчилар малакасини ошириш тадбирлари ташкил этилиши учун жавоб беради.

66. Спорт мактабида тренерлар кенгаши ташкил этилади. Кенгаш ўқув-машқ ва тарбиявий ишлар, ўқувчи-спортчиларни танлаш ва ўтказиш, спортчилар тайёрлашни якка тартибда режалаштириш, спорт мактабининг спорт тадбирларида иштирок этиши, ўқув-машқ жараёнини ўтказиш методикаси такомиллаштирилиши масалаларини, шунингдек спорт мактаби уставида назарда тутилган бошқа масалаларни кўриб чиқади.

67. Спорт мактабини бошқарув, ёрдамчи, хўжалик ва тиббиёт ходимлари билан бутлаш белгиланган тартибда тасдиқланган нормативларга мувофиқ амалга оширилади.

68. Спорт мактабининг барча ходимларига қўйиладиган малака тавсифлари, лавозим талаблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

69. Ўқувчи-спортчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босадиган шахслар) спорт мактабида ўтказиладиган ўқув-машқ ва тарбиявий жараён билан танишиш, шунингдек унда спорт мактабининг уставида назарда тутилган тартибда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

IX. Тиббий назорат

Олдинги таҳрирга қаранг.

70. Спорт мактабида ўқувчи-спортчилар соғлиғининг ҳолати юзасидан тиббий назорат спорт мактабининг тиббиёт ходимлари томонидан, улар бўлмаганда эса — белгиланган тартибда спорт мактабига бириктирилган тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан амалга оширилади.

(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

71. Спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини чуқурлаштирилган тиббий текширишдан ўтказишни спорт мактаби жойлашган жой бўйича тегишли соғлиқни сақлаш муассасаси таъминлайди.

72. Спорт мактабининг тиббиёт ходимлари белгиланган тартибда ўқув-машқ жараёнини, спорт мусобақалари ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳини тиббий таъминлайди, машқ юкламаларининг ҳажми ва мунтазам ўтказилишини назорат қилади, ўқувчи-спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини тузиш ва тасдиқлашда қатнашади, чуқурлаштирилган тиббий текшириш ўтказилишини ташкил этади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

73. Спорт мактабининг ўқувчи-спортчиларига, ўқувчи-спортчиларнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда, белгиланган намунадаги даволаш-назорат картаси тўлдирилади. Ушбу карта спорт мактабининг тиббиёт хонасида ёки спорт мактаби жойлашган жойдаги соғлиқни сақлаш даволаш муассасасида сақланади.

(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

X. Спорт мактабини моддий таъминлаш, молиялаштириш ва ҳисобот бериш

74. Муассис спорт мактабига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган мол-мулкни спорт мактабига белгиланган тартибда бириктиради ва (ёки) тақдим этади.

75. Спорт мактаби ўзига бириктирилган ва ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.

76. Спорт ускуналари, жиҳозлар, методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар, спорт кийимлари ва формалари сотиб олиш, шунингдек ўқувчи-спортчиларнинг спорт тадбирлари ва ўқув-машқ йиғинларида қатнашишини таъминлаш спорт мактаби томонидан унга ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига тушумлар доирасида амалга оширилади.

77. Спорт мактабида ўзининг спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари мавжуд бўлмаган тақдирда мактабнинг харажатлар сметасида тузилган шартномага мувофиқ миқдорда уларни ижарага олиш харажатлари учун маблағлар назарда тутилади.

78. Спорт мактаби ўқувчи-спортчилари ва ходимларини моддий таъминлаш белгиланган тартибда тасдиқланган Спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларини моддий ва мулкий таъминлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

79. Спорт мактаби фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

(79-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

фаолият ихтисослиги бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

(79-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

асосий машғулотлар ўтказиладиган вақтда бўш бўлган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

80. Спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.

81. Спорт мактаби ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

82. Спорт мактаби муассис билан келишган ҳолда ўз молия-хўжалик фаолиятини режалаштиради, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ миқдорини мустақил белгилайди.

83. Спорт мактаби белгиланган тартибда молия ва статистика ҳисоботи юритади, тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади.

84. Спорт мактабининг молия-хўжалик фаолиятини ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

XI. Халқаро фаолият

85. Спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ва жамоат ташкилотлари орқали жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш, мактабнинг тренер-ўқитувчи ходимлари ва спортчиларини айирбошлаш бўйича хорижий спорт муассасалари ва ташкилотлари билан битимлар тузиш, биргаликда спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ўтказиш ҳуқуқига эга.

XII. Якунловчи қоида

86. Спорт мактабини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига
2-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида

(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган спорт мактабларининг (кейинги ўринларда спорт мактаблари деб аталади) раҳбар, тренер-ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши спорт мактабларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди. Улар меҳнатига Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланади.

3. Спорт мактаблари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, инструктор-методистлар ва тренер-ўқитувчиларнинг иш ҳақи таркибига базавий тариф ставкаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлар киради.

4. Спорт мактаблари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларнинг базавий тариф ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади.

Спорт мактаблари тиббиёт ходимларининг тариф ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ белгиланади.

II. Спорт мактаблари тренер-ўқитувчиларининг лавозим маошлари

5. Спорт мактаблари тренер-ўқитувчиларига лавозим маошларини белгилаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув-машқ ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда амалга оширилади.

6. Спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилари лавозим маошларини ўзгартириш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда;

спорт мактабидаги бошқа лавозимга ўтилганда;

малака тоифаси ўзгартирилганда (оширилганда ёки пасайтирилганда);

ўқув гуруҳларининг рўйхатдаги таркиблари, тренер-ўқитувчи раҳбарлигида спорт тайёргарлигини ўтаётган ўқувчи-спортчиларнинг спортдаги натижалари ўзгарганда амалга оширилади.

Тренер-ўқитувчиларнинг лавозим маошларини ўзгартириш спорт мактабининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва спорт мактаби директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

7. Спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ўқув гуруҳлари билан ўтказиладиган ўқув-машқ ишлари соатлари миқдори учун амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бунда айрим ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олий спорт маҳорати мактабларида ва Республика олий спорт маҳорати мактабларида тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи асосида бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича амалга оширилиши мумкин.

(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Бир спорт мактабида тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг турли шаклларини қўллашга йўл қўйилмайди.

8. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари базавий тариф ставкасига нисбатан фоизлар ҳисобида қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш даражаси ва босқичлари

Ўқитиш даври

Бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда

спорт турлари гуруҳлари

I

II

III

I. Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари таркибига спортчиларни, республика ва халқаро мусобақалар совриндорларини тайёрлаш

Терма жамоанинг асосий таркиби

бутун даврда

55 гача

45 гача

40 гача

Терма жамоа стажёрлари

бутун даврда

45 гача

35 гача

30 гача

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндорлари (I — III ўринлар)

бутун даврда

150 гача

150 гача

150 гача

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндорлари (I — III ўринлар)

бутун даврда

140 гача

140 гача

140 гача

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорлари (I — III ўринлар)

бутун даврда

100 гача

100 гача

100 гача

II. Спорт мактабларида тайёрлаш босқичларида ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш

Олий спорт маҳорати

бутун даврда

40

25

35

Спорт бўйича такомиллаштириш

1 йилгача

20

10

15

1 йилдан кўп

30

15

20

Ўқув-машқ машғулотлари

2 йилгача

8

4

5

2 йилдан кўп

12

6

8

Бошланғич тайёргарлик

1 йилгача

2

2

2

1 йилдан кўп

3

2,5

2,5

Спорт-соғломлаштириш машғулотлари

12 ёшдан 17 ёшгача

2,5

2,5

2,5

12 ёшгача

2

2

2

Олдинги таҳрирга қаранг.

9. Ўқувчи-спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг терма жамоалари асосий таркибига ва стажёрларини, республика ва халқаро спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлаш учун спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари миқдорлари энг юқори ҳисобланади. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун тренер-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш нормативларининг аниқ миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарор спорт мактаби раҳбарияти томонидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорлари ва фонди доирасида қабул қилинади.

(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

10. Спорт турлари гуруҳлар бўйича қуйидаги тартибда тақсимланади:

спорт турларининг биринчи гуруҳига — спортнинг жамоавий ўйин турларидан ташқари, спортнинг барча олимпия турлари киради;

спорт турларининг иккинчи гуруҳига — спортнинг жамоавий ўйин турлари киради;

спорт турларининг учинчи гуруҳига — спортнинг бошқа барча турлари киради.

11. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ўқув-машқ ишлари учун спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг лавозим маошини устамалар ва қўшимча ҳақларсиз ҳисоблаб чиқариш унга белгиланган базавий тариф ставкасини унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг фоизлар ҳисобидаги нормативига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.

Тренер-ўқитувчи томонидан бир нечта ўқувчи-спортчи тайёрланган тақдирда ушбу тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи ҳар бир ўқувчи-спортчи бўйича унинг спортдаги ютуқларини ва тайёрлаш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган нормативлар миқдорларини жамлаш йўли билан белгиланади.

Бунда тренер-ўқитувчининг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч бараваридан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги спорт мактабларининг юқори тоифали спортчилар тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренер-ўқитувчиларига базавий тариф ставкаси миқдорининг беш бараваригача миқдорда лавозим маоши белгилаш ҳуқуқига эга.

12. Спорт бўйича тайёргарликдан ўтаётган ўқувчи-спортчи турли спорт ютуқларига эга бўлган тақдирда, тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативини белгилашда, мазкур ўқувчи-спортчининг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган нормативнинг энг юқори миқдори қўлланади.

13. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори спорт мактабининг тренер-ўқитувчисига:

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун — ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;

(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;

(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I – III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ўтказилгунгача сақланиб қолади, бироқ бир йилдан кўп бўлмаган даврга.

(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

14. Агар спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ўйинлари совриндори бўлса), у ҳолда тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, ўқувчи-спортчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.

(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

15. Агар спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи мазкур тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигидаги бошқа ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ва шу каби ҳолатларда), у ҳолда тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.

16. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигида юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи-спортчи ўтказилган спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;

(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи мазкур тренер-ўқитувчи раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда мазкур натижага (I — III ўринлар) такроран эришгунгача белгиланмайди.

17. Спорт мактабларида ўқув гуруҳларини тайёрлаш учун зарур бўлган ўқув-машқ ишлари соатлари ҳажмлари (ўқув-машқ ишлари режими) қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Ўқувчиларни тайёрлаш даражаси ва босқичлари

Ўқитиш йили

Ўқув гуруҳлари билан ўқув-машқ ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар)

1.

Спорт-соғломлаштириш машғулоти

Бутун даврда

6

2.

Бошланғич тайёргарлик

Биринчи ўқитиш йили

6

Бир йилдан кўп ўқитиш

8

3.

Ўқув-машқ машғулоти

Биринчи ўқитиш йили

12

Иккинчи ўқитиш йили

14

Учинчи ўқитиш йили

18

Уч йилдан кўп ўқитиш

20

4.

Спортда камолотга эришиш

Биринчи ўқитиш йили

24

Иккинчи ўқитиш йили

26

Икки йилдан кўп ўқитиш

28

5.

Олий спорт маҳорати

Бутун даврда

32

18. Ўқув-машқ ишларининг ҳафталик режими спорт турининг хусусиятларига, спорт тайёргарлигининг даври ва вазифаларига кўра белгиланади.

19. Спорт мактаби тренер-ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси ҳар ҳафтадаги бевосита ўқув-машқ ишларининг 24 академик соати учун белгиланади. Машғулотларга тайёрланишга, ташкилий ва тарбиявий ишларни амалга оширишга сарфланган вақтга, шунингдек жамоа (ўқувчи-спортчилар) билан бирга мусобақаларда қатнашилган вақт учун қўшимча ҳақ тўланмайди.

 LexUZ шарҳи

19-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.

Олдинги таҳрирга қаранг.

20. Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олий маҳорат спорт мактабларида, олий спорт маҳорати мактабларида ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабларида ишлаётган тренер-ўқитувчиларга базавий тариф ставкалари 15 фоизга оширилади. Бунда ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, олий маҳорат спорт мактаблари, олий спорт маҳорати мактаблари ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабларининг тренер-ўқитувчиларига қўшимча ҳақ ва устамалар, ушбу оширилишни ҳисобга олмасдан, базавий тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

21. Директор, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, инструктор-методистлар ўзларининг асосий лавозими бўйича иш вақти мобайнида, тегишли маълумотга ва малака тоифасига эга бўлган спорт бўйича тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан ҳақ тўланган ҳолда ўз спорт мактабида ўқув-машқ машғулотлари олиб боришлари мумкин. Уларнинг тренер-ўқитувчилик ишлари ҳажми ушбу Низомнинг 19-бандигамувофиқ спорт мактаби тренер-ўқитувчисининг белгиланган ўқув-машқ ишлари ҳажмининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

III. Спорт мактабларининг директорлари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ ва устамалар

Олдинги таҳрирга қаранг.

22. Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олий маҳорат спорт мактабларида, олий спорт маҳорати мактабларида ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабларида ишлаётган катта тренер-ўқитувчиларга, катта инструктор-методистларга, шунингдек «Хизмат кўрсатган спорт устаси» фахрий унвонига эга бўлган ходимларга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.

(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

23. Спорт мактабларининг директорлари, директорларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида уларга, ўқувчи-спортчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига (тариф ставкасига) қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:

Спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг спортдаги натижалари

Спортчи-ўқувчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкаси (тариф ставкаси)га нисбатан фоизларда

тренер- ўқитувчиларга

директорларга

директорларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларга

тиббиёт ходимларига

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар)

50

10

8

7

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар)

40

7

6

6

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I — III ўринлар)

10

6

5

4

Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси асосий таркиби аъзоси

8

5

4

3

Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси стажёри

4

3

3

2

Тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича амалга ошириладиган спорт мактабларида жадвалда кўрсатиб ўтилган тренер-ўқитувчиларга устамалар белгиланмайди.

24. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, инструктор-методистлар, тренер-ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларига, ушбу ўқувчи-спортчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади.

25. Устамаларнинг жами миқдори:

спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, инструктор-методистлари ва тиббиёт ходимлари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан;

спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари учун — белгиланган базавий тариф ставкасининг 200 фоизидан ошмаслиги керак.

Спорт мактабларининг юқори тоифали спортчилар тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренер-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қарори билан устамаларнинг жами миқдори уларга белгиланган базавий тариф ставкасининг 400 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин.

26. Ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган устамаларни белгилаш календарь йил бошида, спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари контингентидан ва уларнинг олдинги йилдаги спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари тарификациясини ва штатлар жадвалини тузишда амалга оширилади.

Йил давомида устамалар миқдорларини ўзгартириш спорт мактабининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва спорт мактаби раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

27. Спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт ходимларига устамалар:

Олдинги таҳрирга қаранг.

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида спортчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва бир календарь йил мобайнида сақлаб қолинади.

(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун — ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақланиб қолади.

(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

28. Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаси асосий таркиби аъзоларини (стажёрларини) тайёрлаганлик учун устамалар ушбу ўқувчи-спортчиларни тайёрлашни амалга оширадиган бевосита тренер-ўқитувчиларга белгиланади.

(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

29. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарига ва тиббиёт ходимларига устамалар Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаси асосий таркиби аъзоларини (стажёрларини) тайёрлашни таъминлаганлик учун белгиланади ва спорт мактабининг рўйхатдаги таркибида ўқувчи-спортчиларнинг тегишли контингенти мавжуд бўлган тақдирда тўланади.

(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)

Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарига, инструктор-методистларига ва тиббиёт ходимларига ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг спорт мактабининг рўйхатдаги таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа спорт-таълим муассасасига ўтиш, спорт мактабидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.

30. Ўқувчи-спортчиларнинг спортдаги натижалари яхшиланганда, шунингдек спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси раҳбарлигидаги ўқув гуруҳларининг рўйхатдаги таркиблари ўзгарганда (спорт мактабига қабул қилинганда, ундан чиқарилганда, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилганда) ушбу тренер-ўқитувчи учун устамалар миқдорларини ўзгартириш мазкур Низомнинг 14 — 16-бандларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш нормативлари миқдорларини белгилашнинг тегишли тартибига мувофиқ амалга оширилади.

IV. Якунловчи қоидалар

31. Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари ва стажёрларининг таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади ва спорт мактабларига етказилади.

32. Спорт мактабларининг директорларига, директорларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу спорт мактабларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.

33. Спорт мактабларининг директорига, директорларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.

34. Тайинланган ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар суммаси тегишли спорт мактабининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар тарзида олинган даромадларини солиққа тортиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

35. Спорт мактабларининг директорларига, директорларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.



Copyright 2017 http://schoolchess.uz All rights reserved.