Матбуот анжуманида Ўзбекистон Шахмат Федерацияси биринчи вице-президенти
Хусан Худайкулович Турдиалиев томонидан анжуман моҳияти, Шарджа Шахмат Клуби
билан тузиладиган шартноманинг ҳар икки томон учун афзаллик жиҳатлари
ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбати Шарджа Шахмат Клубининг расмий вакили томонидан Халқаро Шахмат Академиясида ташкил этилган бир ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларидан мамнун эканлигини билдирди. Бунинг учун Ўзбекистон Шахмат Федерацияси ҳамда Халқаро Шахмат Академияси раҳбариятига миннатдорчилигини изҳор этди.
Матбуот анжумани давомида Халқаро Шахмат Академиясида ташкил этилган
ўқув-йиғин машғулотлари якунига етиши муносабати билан, Академия раҳбарияти
томонидан ўқув-йиғин машғулот иштирокчилари сертификат билан тақдирландилар.